China Cup-2019. Ўзбекистон 3-ўрин учун баҳсда Хитой билан беллашади

Aslanov Jasurbek
22 мар 2019, 18:41
Уругвай ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги China Cup-2019 турнирининг ярим финал учрашуви якунига етди.

Баҳс 3:0 ҳисобида жанубий америкаликларнинг йирик ғалабаси билан якунланди. Учрашувда голларга Перейро ва Стуани (дубль) муаллифлик қилишди.

Шундай қилиб, Уругвай терма жамоаси China Cup-2019 финалига йўл олди. Улар ҳал қилувчи баҳсда Таиланд терма жамоасига қарши ўйнашади. Уругвайга мағлуб бўлган Ўзбекистон терма жамоаси нариги ярим финалда мағлуб бўлган Хитой билан беллашади. Хитой - Ўзбекистон ва Таиланд - Уругвай учрашувлари 25 март куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›