UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  0 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  13 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  27 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  90 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Чиғатой"да ҳакамлар йиғилиши бўлиб ўтди, унда Суперлигадан четлатилганлар ҳам иштирок этишди Янгиликлар

"Чиғатой"да ҳакамлар йиғилиши бўлиб ўтди, унда Суперлигадан четлатилганлар ҳам иштирок этишди

Теглар :  Ҳакамлар
Бугун 11 июль куни “Чиғатой” спорт базасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров, Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов, бошқарманинг бошқа мутасадди ходимлари ҳамда Суперлига ва Про-лига ўйинларини бошқариб келаётган ҳакамлар иштирок этишди.

Хабарингиз бор, Суперлиганинг “Сўғдиёна” — “Металлург” ўйинида ишлаган Азиз Асимов ҳамда “Қўқон-1912” — “Локомотив” учрашувини бошқариб борган Ильгиз Танташевлар беллашувлар натижасига бевосита таъсир кўрсатувчи бир қанча хатоларга йўл қўйган сабаб Суперлига ҳамда Про-Лига ўйинларидан четлаштирилган эди.

Ушбу йиғилиш давомида юқорида номлари қайд этилган ҳакамларнинг ўйинларда қилган хатолари муҳокама қилинди. Хусусан Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров бу икки ҳакамга қўлланилган чоралар қолган ҳакамлар учун дарс бўлиши кераклиги, ўйинларни ҳалол ва сидқиқдилдан бошқариш шарт эканлигини айтиб ўтиб, ҳакамларга ўз устиларида кўпроқ ишлашни, ўйиндан ўйинга йўл қўйилаётган хатоларни камайтириб бориш шарт эканлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда бошқа ҳакамларнинг ўйин давомидаги хатти-ҳаракатлари кўриб чиқилди. Жумладан, “АГМК” - “Нефтчи” ўйинини бошқарган Темур Тўхтасиновнинг ҳакамлик иши ҳам танқидий таҳлил қилинди ва учрашув давомида йўл қўйган хатолари кўрсатиб ўтилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика