Чехияда ўйнаган футболчи “Навбаҳор”да
26 фев 2019 18:48
Янгиликлар
Чехияда ўйнаган футболчи “Навбаҳор”да
Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби сафига тажрибали ҳужумчи Азиз Ибрагимов қўшилди.
Мазкур футболчи 1986 йил, 21 июлда Тошкентда туғилган. Фаолияти давомида мамлакатимизнинг “Трактор” (Тошкент), “Шўртан” (Ғузор), “Андижон” (Андижон), “Динамо” (Самарқанд), “Бухоро” (Бухоро), Словакиянинг “Слован” (Братислава), Чехиянинг “Богемианс - 1905”, “Баник”, “Богемианс”, Хитойнинг “Чиндао Чжуннен”, Эроннинг “Машин Сизи”, Латвиянинг “Спартак” (Юрмала) клубларида тўп сурган.
Азиз Ибрагимов ўтган мавсумни “Бухоро” жамоасида ўтказган.
Шунингдек, у 2007 – 2011 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
Тажрибали футболчи “Навбаҳор”да кўрикдан ўтади. Ибрагимовнинг ҳаракатлари жамоа мураббийларида яхши таассурот қолдирса, у билан шартнома имзоланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар