UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  1 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  4 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  13 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Чехия футбол ассоциацияси расмий баёноти: "Роналду Бицаннинг рекордини янгиламади" Янгиликлар

Чехия футбол ассоциацияси расмий баёноти: "Роналду Бицаннинг рекордини янгиламади"

Кеча Италия Суперкубоги учун кечган “Ювентус” – “Наполи” (2:0) баҳсида туринликлар форварди Криштиану Роналду рақиб дарвозасини ишғол этди.

Кўплаб статистик манбалар португалияликнинг клуб ва миллий термада расмий ўйинлардаги 760-голини ургани ҳамда бу унга Йозеф Бицан (759)ни ортда қолдириб, футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айданишига замин яратгани ҳақида хабар берди.

Бироқ, Чехия футбол ассоциацияси Австрия ва Чехославакия терма жамоалари собиқ форварди Бицандаги голлар 821 талиги бўйича баёнот берди.

“Криштиану Роналду голлар сони бўйича афсонавий Йозеф Бицанга яқинлашаётганини туфайли чехословакиялик тўпурар нечта гол ургани ҳақидаги саволлар кўпайиб бормоқда.

Жавоб бундай – Йозеф Бицан расмий ўйинларда 821 та гол урган. Биринчи ва иккинчи лигалар (Австрия ҳамда Чехияда), миллий кубоклар, Марказий Европа Кубоги ва терма жамоалардаги ўйинларда урилган голлар ҳисобланмоқда. Агар миллий термага таалуқли бўлмаса, ўртоқлик ўйинларидаги натижалар инобатга олинмаган”, деб ёзилган баёнотда.

Ҳисоб-китоблар Чехия ФАнинг тарих ва статистика комиссияси томонидан олиб борилган.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика