UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  4 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  0 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  32 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22

Чехия футбол ассоциацияси расмий баёноти: "Роналду Бицаннинг рекордини янгиламади" Янгиликлар

Чехия футбол ассоциацияси расмий баёноти: "Роналду Бицаннинг рекордини янгиламади"

Кеча Италия Суперкубоги учун кечган “Ювентус” – “Наполи” (2:0) баҳсида туринликлар форварди Криштиану Роналду рақиб дарвозасини ишғол этди.

Кўплаб статистик манбалар португалияликнинг клуб ва миллий термада расмий ўйинлардаги 760-голини ургани ҳамда бу унга Йозеф Бицан (759)ни ортда қолдириб, футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айданишига замин яратгани ҳақида хабар берди.

Бироқ, Чехия футбол ассоциацияси Австрия ва Чехославакия терма жамоалари собиқ форварди Бицандаги голлар 821 талиги бўйича баёнот берди.

“Криштиану Роналду голлар сони бўйича афсонавий Йозеф Бицанга яқинлашаётганини туфайли чехословакиялик тўпурар нечта гол ургани ҳақидаги саволлар кўпайиб бормоқда.

Жавоб бундай – Йозеф Бицан расмий ўйинларда 821 та гол урган. Биринчи ва иккинчи лигалар (Австрия ҳамда Чехияда), миллий кубоклар, Марказий Европа Кубоги ва терма жамоалардаги ўйинларда урилган голлар ҳисобланмоқда. Агар миллий термага таалуқли бўлмаса, ўртоқлик ўйинларидаги натижалар инобатга олинмаган”, деб ёзилган баёнотда.

Ҳисоб-китоблар Чехия ФАнинг тарих ва статистика комиссияси томонидан олиб борилган.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика