

"Гилерме ўзи паспорт олган, Раушда ҳам Россия паспорти бор, Нойштедтер - россиялик. Ҳеч кимдан паспорт олишни сўрамаймиз. Вальдемар билан суҳбатлашганмиз, бироқ унда Россия паспорти йўқ - мени адаштиришди.
Ҳар бир киши қарорни ўзи қабул қилади, биз ҳеч кимни мажбурламаймиз. Ҳозир Антон биз учун ўйнай олмайди. Агар у ўзи истаб паспорт олса ва терма жамоамизда ўйнашни хоҳласа уни миллий жамоага номзодлар сафига қўшамиз" - дейди Черчесов.
22 ёшли футболчи Ўзбекистонда, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида дунёга келган. Антон 2015/16 мавсумда "Ганновер" сафида дебют қилган ва айни дамда Бундеслигадаги энг ёш жамоа сардори ҳисобланади.



