UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  6 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  10 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

"Чераннинг голи, бу йилги селекция ва барқарорсизлик ҳақида". Улуғбек Бақоев "Пахтакор" билан ўйиндан кейин нималар деди? Янгиликлар

"Чераннинг голи, бу йилги селекция ва барқарорсизлик ҳақида". Улуғбек Бақоев "Пахтакор" билан ўйиндан кейин нималар деди?

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.




"Бугун яхши жамоага, Ўзбекистон чемпионига қарши ўйнадик. Рақиб сафида миллий терма жамоа аъзолари бор эди. Шу боис ҳимоявий тактикани танладик ва тезкор қарши ҳужумга ўтишга интилдик. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Йигитлар бор кучлари билан ўйнашди, барчага ўйин учун раҳмат айтаман. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман", - дейди Бақоев.

- Бу йилги барқарорсизликка нима сабаб бўлмоқда?

- Биринчи фактор мавсумни омадсиз тарзда бошладик, мағлубиятлар, дуранглар, кўп очколар йўқотдик. Кейин пандемия, карантинлар, ритм бузилди. Ўша пайтда ким кўпроқ тайёр бўлса кўп очко тўплаб олди. Ўз майдонимизда кўп очкони йўқотдик. Мавсум аввалида етакчи ўринларда бўлишни истагандик. Аммо ўхшамади. Бу футбол.

- Сизнингча Чераннинг голида ўйиндан ташқари ҳолат бормиди?
- Мураббийлар захира ўриндиғидан туриб бу вазиятни кўриш қийин. ТВ такрорий лавҳаларни кўриб баҳо бериш мумкин. Ростини айтаман бу вазиятда аниқ жавоб бера олмайман.

- Бу мавсумдаги селекциядан кўнглингиз тўлдими?

- Тўғрисини айтсама, селекция 50га50 бўлди. Кимгадир ишондик, баъзилар жамоага қўшилиб кета олмади. Қайсидир йигитлар ўзларидан яхши таассурот қолдирмоқда, баъзилар эса аксинча. Лекин ҳеч кимга эътирозим йўқ.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика