UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  5 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0

"Чераннинг голи, бу йилги селекция ва барқарорсизлик ҳақида". Улуғбек Бақоев "Пахтакор" билан ўйиндан кейин нималар деди? Янгиликлар

"Чераннинг голи, бу йилги селекция ва барқарорсизлик ҳақида". Улуғбек Бақоев "Пахтакор" билан ўйиндан кейин нималар деди?

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.




"Бугун яхши жамоага, Ўзбекистон чемпионига қарши ўйнадик. Рақиб сафида миллий терма жамоа аъзолари бор эди. Шу боис ҳимоявий тактикани танладик ва тезкор қарши ҳужумга ўтишга интилдик. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Йигитлар бор кучлари билан ўйнашди, барчага ўйин учун раҳмат айтаман. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман", - дейди Бақоев.

- Бу йилги барқарорсизликка нима сабаб бўлмоқда?

- Биринчи фактор мавсумни омадсиз тарзда бошладик, мағлубиятлар, дуранглар, кўп очколар йўқотдик. Кейин пандемия, карантинлар, ритм бузилди. Ўша пайтда ким кўпроқ тайёр бўлса кўп очко тўплаб олди. Ўз майдонимизда кўп очкони йўқотдик. Мавсум аввалида етакчи ўринларда бўлишни истагандик. Аммо ўхшамади. Бу футбол.

- Сизнингча Чераннинг голида ўйиндан ташқари ҳолат бормиди?
- Мураббийлар захира ўриндиғидан туриб бу вазиятни кўриш қийин. ТВ такрорий лавҳаларни кўриб баҳо бериш мумкин. Ростини айтаман бу вазиятда аниқ жавоб бера олмайман.

- Бу мавсумдаги селекциядан кўнглингиз тўлдими?

- Тўғрисини айтсама, селекция 50га50 бўлди. Кимгадир ишондик, баъзилар жамоага қўшилиб кета олмади. Қайсидир йигитлар ўзларидан яхши таассурот қолдирмоқда, баъзилар эса аксинча. Лекин ҳеч кимга эътирозим йўқ.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика