UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  2 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  0 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  0 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  13 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  9 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  30 08:16«Пахтакор» «Бунёдкор» футболчисини қанчага сотиб олгани маълум  5 07:47А Серия. "Милан" "Кальяри"ʼни ўз уйида юта олмади, "Ювентус" дербида дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  10 01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Чемпионликни ҳал қиладиган "йил ўйини"га превью Янгиликлар

Чемпионликни ҳал қиладиган "йил ўйини"га превью

Август ойи Суперлиганинг чўққиси десак муболаға бўлмайди.

Навбаҳор

Тома Табатадзе - 68'

Суперлига. 16-тур

10/08/2023, 20:00

2
:
1
Тугади

Пахтакор

Драган Черан - 30', Муҳаммадқодир Ҳамралиев - 44'

45'
90'
22'  Остон Ўрунов (Дониёр Абдуманнопов)
23'  Жасур Яхшибоев
37'  Дониёр Абдуманнопов
46'  Шаҳбоз Жўрабеков (Филип Иванович )
46'  Жамшид Искандеров (Темурхўжа Абдухолиқов)
57'  Жасур Яхшибоев (Асадбек Собиржонов)
68'  Тома Табатадзе
90'  Йован Жокич (Азим Аҳмедов)
26'  Пшемислав Банашак
30'  Драган Черан
30'  Хожиакбар Алижонов
41'  Драган Черан
44'  Муҳаммадқодир Ҳамралиев
44'  Достонбек Ҳамдамов
46'  Мэтью Стинворден (Шаҳзод Азмиддинов)
46'  Дилшод Саитов (Фаррух Сайфиев)
73'  Пшемислав Банашак (Пўлатхўжа Холдорхонов)
75'  Одилжон Ҳамробеков
78'  Санжар Қувватов

Чемпионлик учун курашаётганлар ва лигада жон сақлаб қолмоқчи бўлганлар август ойида синовдан ўтишади. Жорий мавсумдаги тақвимда ҳам август ойи қизиқ тўқнашувларга бой. Сўнги йиллардаги ўзбек футболининг энг катта ўйинларидан бири "Пахтакор" ва "Навбаҳор" учрашуви ҳам августнинг 10чи санасига тўғри келган. Учрашув олдидан, жамоаларнинг ҳолати, имкониятлари ва бугунги учрашувга қанчалик тайёргарлиги ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.


Ўзаро ўйинлар тарихи

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 65 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 40 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 12 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 107 гол урилиб, 50 тўп ўтказиб юборилган. 9 баҳсда "шерлар" йирик ҳисобда устун келишган. Айни пайтгача Наманганда бўлиб ўтган 32 баҳснинг 13тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 7 ўйин дуранг билан тугаган. Қолган 12 учрашув рақиб ғалабаси билан якунланган. Наманганда "Пахтакор" 37 тўп киритиб, 30 гол ўтказиб юборган. "Навбаҳор" жамоаси эса 65 учрашувда бор йўғи 13 маротаба ғалаба қозонган, 12 бор дуранг ва 40 мағлубият.

Ушбу  жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучган.

Жамоаларнинг ҳолати

Икки ҳам ўтган тур очко йўқотишди. Наманганликлар Бекободда сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, 3 очкодан қуруқ қолган бўлишса. "Пахтакор" ўз ўйида принципиал рақиб "Нефтчи"га ютқазди, якуний ҳисоб 1:0. "Навбаҳор" ўзининг сўнги бешта расмий ўйинида 2та ғалаба, 2та дуранг ва 1 бор мағлубиятга учради. 5 учрашувда рақиб дарвозасини 5 маротаба ишғол этиб, ўз дарвозасидан 3та гол ўтказиб юборди. "Пахтакор" эса сўнги бешта расмий ўйинида 2та ғалаба, 1та дуранг ва икки маротаба мағлуб бўлди. Сўнги 5 учрашувда рақиб дарвозасига 7та гол урган "шерлар", ўз дарвозасидан 6та тўп олиб чиқишди.

Август ойи "Пахтакор" жамоаси учун омадсиз кечмоқда. Амалдаги чемпион август ойида Ўзбекистон кубоги ва турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчисига ютқазишга улгурди, устига устак Намангандаги учрашувда жамоа бош мураббий Максим Шацкихсиз майдонга тушади.

Сўнгги учрашувлар

17.03.2023 "Пахтакор" 2:1 "Навбаҳор"

02.09.2022 "Навбаҳор" 2:1 "Пахтакор"

28.08.2022 "Навбаҳор" 1:1 "Пахтакор"

01.04.2022 "Пахтакор" 1:0 "Навбаҳор"

15.09.2021 "Пахтакор" 0:0 "Навбаҳор"

Жорий мавсумдаги натижалар

"Пахтакор" жамоаси жорий мавсум Суперлига доирасида 14 учрашувда иштирок этиб, 10 ғалаба, 1 дуранг ва 3 маротаба мағлубиятга учраган ҳолда, 31 очко билан мусобақа жадвалининг 3 ўрнини бан этиб турибди. Самвел Бабаян шогирдлари эса жорий мавсум чемпионат доирасида 15та учрашувда иштирок этишди. 10 ғалаба, 3 дуранг ва икки маротаба мағлубиятган учраган "лочинлар", 33 очко билан мусобақа жадвалида энг юқорида ўринни эгаллаб туришибди.


"Пахтакор" биринчи даврадаги "фокус"ни яна такрорлайдими?

"Пахтакор" жамоаси мавсумнинг стартини жуда ёмон бошлаган эди. Суперлиганинг биринчи баҳсида ёш "Олимпик"га ўз майдонида 3:2 ҳисобида мағлуб бўлган Шацких шогирдлари, иккинчи турда ҳам мағлубиятни қабул қилиб олишган эди, фақатгина энди сафарда "Нефтчи"га қарши кечган учрашувда, ҳисоб 2:1. Мавсумни кетма-кет мағлубият билан бошлаган "шерлар" анча танқид қилинганди, лекин учинчи тур баҳсида "Пахтакор" барча танқидчиларга муносиб жавоб қайтариб, "Навбаҳор"ни ўз майдонида мағлуб этган эди. Сўнги дақиқаларда Санжар Қувватов пенальтини қайтариб жамоасининг ғалабасини сақлаб қолган эди. Ўша учрашувдан сўнг "Пахтакор" чемпионат доирасидаги баҳсларда мағлуб бўлмади ва бор йўғи бир маротаба дуранг қайд этди. Иккинчи даврани ҳам "Пахтакор" жуда ёмон бошлади, дастлабки учрашувда "Олимпик" таслим этилишига қарамай, 15 карра Ўзбекистон чемпионлари сенсацион тарзда кубок баҳсларини тарк этишди ва ўз ўйида "Нефтчи"га мағлуб бўлишди. Ҳўш, бундай қийин ҳолатда яна "Пахтакор" биринчи даврадаги ўзига хос "трюк"ни такрорлай оладими?


"Пахтакор"да жадвал қийинроқ

"Пахтакор" жамоаси учун август ойи ҳақиқий "имтиҳон" дек ўтмоқда. Жамоа ҳар 3-4 кунда учрашув ўтказиши керак. Кейинги рақиб "Насаф", биринчи даврада ёш футболчилар йўқлиги сабаб, учрашувни қолдирган "Пахтакор" ўзини қийин ҳолатга солиб қўйди. Қўшимчасига, 24 август куни Суперкубок финали "шерлар"ни кутиб турибди, рақиб ўша ўша "Насаф". Амалдаги чемпион ушбу қийин тақвимда қандай натижа қайд этади, буни август ойининг сўнгида билиб оламиз, ҳозирча эса "Пахтакор"нинг натижалари ҳавас қиладиган даражада эмас.

"Навбаҳор"ни ОЧЛ кутмоқда

"Пахтакор" жамоасини жуда қийин ва жуда зич тақвим кутиб турганини айтиб ўтдик, лекин август ойи лочинлар учун ҳам ҳақиқий "синов". Сифатли ўйин намойиш этаётган "Сўғдиёна", биринчи даврада ғалаба қозонган ОКМК ва ҳақиқий ўй жамоаси "Андижон"га қарши қийин ўйинлардан ташқари, "Навбаҳор"нинг асосий ва энг катта мақсадларидан бири Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқич ўйинлари бор. "Лочин"лар 22 август куни Қатарда "Аль-Вакра"га қарши майдонга чиқишади, агар жамоа ушбу учрашувда мағлубиятга учраб Осиё чемпионлар лигасисиз қолиб кетса, мавсум сўнгида бўлиб ўтадиган сарҳисобда на чемпионлик ва на кубокдаги олтин медаллар аҳамиятсиз бўлиб қолиши мумкин.


Муаллиф тахмини

Ўйин Наманганда бўлиб ўтишини ҳисобга олсак, "Навбаҳор" ўйинни назорат қилади, рақиб "Пахтакор" эса асосан қарши ҳужумларда ўйнайди. "Навбаҳор" рақиблардан ўзиб кетиш учун ажойиб имкониятга эга ва Бабаян ушбу имкониятни қўлдан бой бермаса керак. Менинг фикримча бугунги учрашувда "Навбаҳор" мағлуб бўлмайди.

Имкониятлар: 60/40 "Навбаҳор" фойдасига


Абдулвосит Бектемиров 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика