UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ибороҳимҳалил Юлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  0 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  7 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6

«Чемпионлик кураши «Пахтакор» ва «Навбаҳор» ўртасида кечади, бронза медали учун эса асосий фаворит — «Олимпик» Янгиликлар

«Чемпионлик кураши «Пахтакор» ва «Навбаҳор» ўртасида кечади, бронза медали учун эса асосий фаворит — «Олимпик»

Суперлига кутилганиданда қизиқроқ ва сенсацион бошланди.

«Пахтакор» гарчи кетма-кет ютқазган бўлсада жамоадаги ғолиблик руҳи, менталитетидан келиб чиқсак, чемпионлик пойгасида табиийки қатнашади. Жамоага иштиёқ ва азарт қайтса яна аввалги салобатли «Пахтакор»га айланадигандек.

Лекин келаси тур жамоа учун финалга тенг. Чунки «Навбаҳор»нинг эҳтимолий ғалабаси «Пахтакор»ни чемпионлик пойгасидан норасман чиқариб юбориш билан биргаликда, жамоанинг асл муаммосини кўрсатиб бериши ҳам мумкин.

Ҳозирча муаммо футболчиларда ёнмаётган учқун, йўқолган иштиёқ ва азарт билан боғлиққа ўхшамоқда. Муҳим ва ўта жиддий баҳс. Йўқотишларсиз кетаётган ва лига пешқадамига айланган «Навбаҳор»га қарши ўйинга мураббий жамоада йўқолган иштиёқни «уйғотиши» керак. Акс ҳолда муаммо бошқа жойдан пайдо бўлиши ва «Пахтакор» дастлабки 3 ўйиндаёқ етакчидан 9 очко ортга қолиб кетиши ортидан саволлар манзили ўзгариб қолади.

Ҳозирча «Пахтакор» Шацких бошқарувида «Навбаҳор»ни ютгани йўқ. Буни амалга ошириш учун эса бундан қулай фурсат Максда бўлмаслиги мумкин.

Суперлиганинг 3-тури нафақат «Пахтакор» ёки «Навбаҳор» учун жуда муҳим, балки лигадаги асосий интрига чемпионлик пойгасининг бурилиш нуқтасига айланиши мумкин.

Чунки «Навбаҳор» агарда «Пахтакор»ни Тошкентда мағлуб этса, унда чемпионлик вазифаси вақт масаласи айланади. Чунки чемпионлик йўлида «Навбаҳор»га фақатгина «Пахтакор» чинакам рақобат қилишга қодир ёки аксинча тўғрироғи.

Бронза медали учун кураш эса анча кескин кечади ва бунда ҳозирги «Бунёдкор» яна курашга қайтиш потенциалига эгадек таассурот қолдирмоқда. «Нефтчи» ҳам медаллар учун курашга қайтгандек. «Насаф» ёки ОКМК ҳам табиийки учликка курашади. Аммо бу учликнинг янги ва шахсий фикримча яққол фаворити пайдо бўлди, бу — «Олимпик».

Бу шунчаки илк хулосалар. Чемпионат узоқ ва ким учун мавсум қандай давом этишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Лекин ҳаёлда айланаётган фикрларимни шу ерда қолдиргим келди.

Ҳамма нарса тугагач вазиятга қараб таҳлил қилиш, фикр билдиришдан осони йўқ. Лекин иссиғида таҳлил қилиб, имкониятларни чамалаш ва тўғри баҳолаш эса энг қийини.

Кичик тажриба ва жамоаларнинг ҳозирги салоҳияти шундай хулосага бермоқда.

Ҳа айтганча, лигада жон сақлаш учун пастки олтилик «Сурхон», «Металлург», «Қизилқум», «Турон», «Сўғдиёна» ва «Бухоро» ўртасида яхшигина рақобат бўлади.

Шаҳбоз Беғамов

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика