

"Кекса синьора" чорак финалда "Реал" билан ўйнайди.
"Бу икки жамоа ўртасидаги ўтган мавсумда ўтказилган финал натижаси навбатдаги баҳсга таъсир қилмайди. Ҳозир бошқа босқич ва у 180 дақиқадан иборат. Уларга муаммо туғдира олишимиз мумкин, бироқ биз ҳам қийинчиликларга дуч келишимиз аниқ. Чорак финалнинг илк учрашувида Миралем Пьянич ва Мехди Бенатия сариқ карточкалар туфайли майдонга туша олмайди" - дейди Недвед.



