Чемпионлар лигаси финалига ҳакамлар тайинланди

Оқил Абдубарноев
11 май 2022, 20:20
УEФА Ҳакамлар қўмитаси Чемпионлар лигаси финали учун ҳакамларни аниқлади.

"Ливерпуль" ва "Реал" ўртасидаги УEФА Чемпионлар Лигаси финал учрашувини Клеман Тюрпин бошқариб боради. Учрашув 28 май куни Париждаги “Стад де Франц” стадионида бўлиб ўтади.

Николя Дано ва Сириль Гренгор Тюрпинга ёрдам беришади, шунингдек, франциялик Бенуа Бастьен тўртинчи ҳакамлик вазифасини бажаради. ВАРда Жéром Брисар ишлайди, унга италиялик Массимилиано Иррати ва Филиппо Мели ёрдам беради.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›