

Мухлислар ўртасида ўтган сўровномада "Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салаҳ 51 фоиз овоз билан турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 1-турда ҳам Салаҳ шундай сўровномада ғолиб чиққанди.
"Ливерпуль" бу турда сафарда "Марибор"ни 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Салаҳ бу ўйинда 2та гол уриб 1та голли пас берди.
Ёдингизда бўлса сайтимизда Муҳаммад Салаҳ энди ҳар ой "Ливерпуль"да энг яхши футболчи бўладими? мақоласини чоп этгандик. Шу мақолани қайта ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.
Сўровнома бор жойда Салаҳ ғолиб бўлаверади)




