

ФИФА турнир 22 сентябрь куни старт олиб, 18 декабрда якунланишини маълум қилди. Бешта баҳснинг дастлабки иккитаси БАА ва Мисрда, қолганлари Қатарда ўтказилади.
Ўйинлар тақвими:
- Биринчи баҳс: 22 сентябрь куни "Ал Айн" (ОЧЛ ғолиби) "Окленд Сити" (Океания Чемпионлар лигаси ғолиби)ни қабул қилади
- Иккинчи баҳс: 29 октябрь куни "Ал Аҳли" (Африка Чемпионлар лигаси ғолиби) биринчи ўйин ғолибини қабул қилади
- Учинчи баҳс: 11 декабрь куни Либертадорес Кубоги соҳиби "Пачука" (КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби)га қарши майдонга тушади
- Тўртинчи баҳс: 14 декабрь куни 2 ва 3 баҳс ғолиблари ўзаро куч синашишади
- Бешинчи баҳс: 18 декабрь куни "Реал" (УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби) 4 учрашуви ғолиби билан ўйнайди.



