UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  5 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 00:00АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  11 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4

"Челси"нинг янги футболчилари ЕЧЛни ўтказиб юбориши мумкин Янгиликлар

"Челси"нинг янги футболчилари ЕЧЛни ўтказиб юбориши мумкин

Лондон клубида қишки трансферлар пайтида келиб қўшилганлар билан боғлиқ катта муаммо юзага келмоқда.

"Кўклар" февраль ойида Чемпионлар Лигаси 1/16 финал босқичи доирасида "Боруссия" Дортмундга қарши ўйин олдидан январь ойида ўзи қўлга киритган футболчиларининг бир қисмидан ушбу мусобақада фойдалана олмайди. Клуб плей-офф босқичи учун фақатгина 3 нафар янги ўйинчини рўйхатга киритиши мумкин. Трансфер бозорида жуда фаол бўлган "Челси" мураккаб танлов қаршисида қолмоқда. 

Энцо Фернандес "Стэмфорд Бриж" эгаларининг саккизинчи трансфери бўлди. УЕФА қоидалариги кўра, "Челси" барча янги ўйинчиларини 2 февралгача рўйхатдан ўтказиши керак. Ҳар бир жамоа учун 25 футболчи чеклови белгиланган. "Челси" эса гуруҳ босқичи учун 24 нафар футболчининг рўйхатини бериб бўлган. Бу дегани инглиз клуби яна фақат битта қўшимча футболчи номини тақдим этиши мумкин. "Челси" Энцо Фернандес, Мудрик, Феликс ва Бадиашиледан фақат биттасини Чемпионлар Лигаси таркибига кирита олади. Асосий таркиб ўйинчиларидан бир нечтасини олиб ташлаган тақдирда ҳам улардан энг камида биттаси мавсумнинг қолган қисмида қитъа клублари ўртасидаги мусобақани ўтказиб юборишга мажбур бўлади. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика