UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  3 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  4 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  9 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  13 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6

"Челси"нинг янги футболчилари ЕЧЛни ўтказиб юбориши мумкин Янгиликлар

"Челси"нинг янги футболчилари ЕЧЛни ўтказиб юбориши мумкин

Лондон клубида қишки трансферлар пайтида келиб қўшилганлар билан боғлиқ катта муаммо юзага келмоқда.

"Кўклар" февраль ойида Чемпионлар Лигаси 1/16 финал босқичи доирасида "Боруссия" Дортмундга қарши ўйин олдидан январь ойида ўзи қўлга киритган футболчиларининг бир қисмидан ушбу мусобақада фойдалана олмайди. Клуб плей-офф босқичи учун фақатгина 3 нафар янги ўйинчини рўйхатга киритиши мумкин. Трансфер бозорида жуда фаол бўлган "Челси" мураккаб танлов қаршисида қолмоқда. 

Энцо Фернандес "Стэмфорд Бриж" эгаларининг саккизинчи трансфери бўлди. УЕФА қоидалариги кўра, "Челси" барча янги ўйинчиларини 2 февралгача рўйхатдан ўтказиши керак. Ҳар бир жамоа учун 25 футболчи чеклови белгиланган. "Челси" эса гуруҳ босқичи учун 24 нафар футболчининг рўйхатини бериб бўлган. Бу дегани инглиз клуби яна фақат битта қўшимча футболчи номини тақдим этиши мумкин. "Челси" Энцо Фернандес, Мудрик, Феликс ва Бадиашиледан фақат биттасини Чемпионлар Лигаси таркибига кирита олади. Асосий таркиб ўйинчиларидан бир нечтасини олиб ташлаган тақдирда ҳам улардан энг камида биттаси мавсумнинг қолган қисмида қитъа клублари ўртасидаги мусобақани ўтказиб юборишга мажбур бўлади. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика