

"Агар "Челси" Азарни йўқотса, унинг ўрнини ким боса олишини билмайман. Хаттоки номзодлар ҳақида ҳам гапира олмайман, чунки у дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Фақат Месси ёки Роналду Азарнинг ўрнини тўлдириши мумкин. Менимча, "Челси" унинг ўрнига мос футболчи топа олмаса керак.
Мени Азарнинг жамоадан кетиши ташвишга солмоқда, клубда муаммолар кўпаяди. Уларга ҳозиргидан ҳам қийинроқ бўлади. Эден жорий мавсум кўплаб голлар уриш ва ассистлар амалга ошириш орқали жамоага катта ҳисса қўшди. Мен унга "Челси"да қолиб, клубга ёрдам беришда давом этишини тилаган бўлардим", - дея Бриджнинг сўзларини келтирди Goal нашри.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Реал" ёзда Азарни жамоага олиб келиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилганди.



