"Челси" йўқотишларни расман эълон қилди

Alisher
1 янв 2020, 13:20
Лондон клуби молиявий йўқотишлар ҳақида расман эълон қилди.

Ҳисобот даври учун 2018 йилнинг ёзидан 2019 йилнинг ёзигача бўлган давр олинди.

"Челси" жами 96,6 миллион фунт йўқотди. Жамоа анча йиллардан сўнг Чемпионлар Лигасида ўйнамади, аммо Европа Лигасида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш керакки, ушбу ҳисоботда Эден Азарнинг "Реал"га ўтиши ҳисобга олинмаган. Бу кейинги йилги ҳисоботга жиддий таъсир кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" январда таъқиқдан сўнг яна трансфер бозорига чиқади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›