

"Челси" ҳужумчиси Оливье Жиру "Интер"га ўтишга яқин. 34 ёшли ҳужумчи "нерадзуррилар" билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган, аммо клублар ҳозирда трансфер нархи борасида музокара олиб боришмоқда.
Хабарларга кўра, Лондон клуби ўйинчи учун Италия клубидан 5 миллион фунт миқдорида маблағ сўрган.
Жиру жорий мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.



