UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  4 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  8 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  6 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  12 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  22 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1

"Челси" собиқ дарвозабони: "Ҳозирги таркибдаги футболчиларнинг ярмини танимайман" Янгиликлар

"Челси" собиқ дарвозабони: "Ҳозирги таркибдаги футболчиларнинг ярмини танимайман"

"Челси" собиқ посбони Асмир Бегович "кўклар"нинг трансфер сиёсати ҳақида танқидий фикр билдирди.

"Агар сиз Кайседога 115 миллион фунт сарфлаётган бўлсангиз, Райсга 120 миллион фунт сарфлашингиз мумкинми? Мен Декланни "Арсенал"да ўйнашни истамайди демайман, лекин, менимча, у "Челси"га ўтишни ҳам хоҳлаган.

Қандай қилиб Райс бошқа жамоада ўйнаяпти? Унга ўхшаган футболчилар ўтмишда "Челси"га келиб қўшилган. Мен ўз ёш тоифасида энг кучлилар қаторида бўлган футболчилар ҳақида гапиряпман, Деклан Райс ўзининг энг юқори чўққисида эди.

Мен "Челси" футболчиларининг ярмини танимайман! Мен учун бу ғалати, ҳаммаси жуда ғалати. Мен жамоа қандай қурилаётганини тушунмаяпман, қайта қуришнинг бутун ўтиш босқичи мен учун жумбоқли.

Энцо Фернандесни ёқтирмайман демайман, лекин агар биз у ва Кайседо учун 230 миллион фунт сарфлаётган эканмиз, улардан кўра Райсни сотиб олган бўлардим. Илтимос, жамоага энг сара футболчиларни олиб келинг", – деди Бегович.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика