"Челси" ўртамиёна клуб бўлиб қолди. Боэли ҳаммасини ўзгартириши керак" — Франк Лебёф
29 сен 2023 14:24
Янгиликлар
"Челси" ўртамиёна клуб бўлиб қолди. Боэли ҳаммасини ўзгартириши керак" — Франк Лебёф
"Реалист бўлайлик, "Челси" – ўртамиёна клуб. Унга ўйинчиларни жалб қилиш қийин бўлади, Мбаппе каби футболчилар эса бу ерга келишмайди. Топ футболчилар Чемпионлар Лигасида ўйнашни хоҳлашади.
"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед"да ҳам худди шундай муаммолар бор эди. Топ-футболчилар "Челси"га келишни истамайди, чунки клуб пастга шўнғиган. Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққанидан кейин икки йил ичида у қанчалик ўзгаргани ҳайратланарли. Бу мени ажаблантирмоқда. Шахсан менда Тодд Боэлига қарши ҳеч нарса йўқ, лекин раҳбарият зудлик билан ҳаммасини ўзгартириши керак, акс ҳолда бу клубни ўлдиради", – деди Лебёф.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" ўтган мавсум еврокубокларга чиқа олмаганди. "Кўклар" жорий мавсумни ҳам заиф бошлади – улар 6 турда 5 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар