

"Кўклар" мавсумлар оралиғида чап қанот ҳимоя чизиғини кучайтиришни хоҳлашмоқда ва франциялик хавбек билан шартнома имзолашмоқчи.
Лондон клуби 23 ёшли ўйинчига жамоадан кетишга яқин бўлган Маркос Алонсо ва Эмерсон Памьерилар сабаб эътибор қаратмоқда.
Фоде Балло-Туренинг трансферига шунингдек "Лейпциг" ҳам бефарқ эмас. Ҳимоячи жорий мавсум "Монако" либосида 25та ўйинда майдонга тушди.



