"Челси" Лофтус-Чикни ижарага бериб юборди

Mirjalol Normatov
5 окт 2020, 23:44
"Челси" футболчиси Рубен Лофтус-Чик фаолиятини ижара асосида "Фулхэм"да давом эттиради.

Қайд этилишича, бир мавсумлик ижарадан кейин "Фулхэм" футболчини сотиб олиш имкониятини қўлга киритади. Журналист Фабрицио Романонинг берган маълумотига кўра, томонлар барчасини келишиб қўйган ва шартнома яқин соатлар ичида эълон қилинади.

Лофтус-Чик ўтган мавсумда "Челси" таркибида АПЛнинг 7 ўйинида қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal