UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  1 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  12 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  9 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  2

"Челси" "Интер" етакчиларидан бирига кўз тикди Янгиликлар

"Челси" "Интер" етакчиларидан бирига кўз тикди

"Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

25 ёшли италиялик футболчининг хизматларига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди Calciomercatoweb.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" Бареллани сотиб олиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда, чунки келаси ёзда "Челси" катта эҳтимол билан Жоржиньо ва Н'Голо Кантесиз қолади. Лондонликлар марказий чизиғини кучайтирмоқчи.

Қайд этилишича, "Интер" Барелла учун тахминан 80 миллион евро олмоқчи, аммо "Челси" Ромелу Лукакуни шартномага қўшишга ҳаракат қилади. Айни пайтда бельгиялик футболчи "Интер"да ижара асосида ўйнамоқда, миланликлар уни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Барелла 2020 йилда "Кальяри"дан "Интер" футболчисига айланганди. Ярим ҳимоячи жорий мавсум миланликлар сафида барча мусобақалар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика