UZ

«Челси» ҳимоячиси: “У WhatsApp орқали «йигитлар, сизларни яхши кўраман» деб ёзиб, сўнгра, гуруҳдан чиқиб кетди” Янгиликлар

«Челси» ҳимоячиси: “У WhatsApp орқали «йигитлар, сизларни яхши кўраман» деб ёзиб, сўнгра, гуруҳдан чиқиб кетди”

«Челси» футболчиси Эмерсон Эден Азарнинг жамоадошлари билан қандай ҳайрлашганини маълум қилди.

28 ёшли ярим ҳимоячи бир неча кун олдин «Реал»га ўтганди.

“Унинг охирги сўзлари WhatsApp'да бўлганди. У йигитлар билан ҳайрлашди ва шундан буён Азар ҳақда ҳеч нарса эшитмадик. Бу одатий ҳол эмас. У «Раҳмат, йигитлар, сизларни яхши кўраман» деб ёзди. Кейин эса «Эден Азар гуруҳни тарк этди», деган ёзув чиқди. Ўшанда мен у ҳақиқатдан кетганлигини ҳис қилдим”, – дея қайд этган 24 ёшли италиялик футболчи.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг