"Челси" футболчиси "Рома"га керак

Mirjalol Normatov
27 мар 2022, 12:12
"Челси" хавбеки Конор Галлахер "Рома" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Sport Witness" хабарига кўра, Рим клуби 22 ёшли англиялик футболчини ёзда ижарага олишни ният қилган. "Бўрилар" устози Жозе Моуринью трансферга розилик берган.

Ушбу мавсумда Галлахер "Кристал Пэлас" таркибида ижарада ўйнамоқда. Ушбу мавсумда у 30 ўйинда қатнашиб, 8 гол ва 5 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport Witness