"Челси" фикридан қайтди

Mirjalol Normatov
26 июн 2018, 14:41
"Челси"дагилар ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чикни сотиб юбориш фикридан қайтди.

"Mirror" хабарига кўра, лондонликлар унинг ЖЧдаги ўйинларидан кейин ўз фикридан қайтган. Олдинроқ "Челси" Рубенни "Кристал Пэлас"га бериб юбориши борасида маълумот берилганди.

Лофтус-Чик ўтган мавсумни "Кристал Пэлас" таркибида ижарада ўтказди. У АПЛнинг 29 баҳсида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror