"Челси" "Брайтон" дарвозабонини сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Оқил Абдубарноев
3 авг 2023, 23:03
Лондоннинг "Челси" клуби "Брайтон" дарвозабони Роберт Санчес билан шартнома имзолашга яқин турибди.

"Кўклар" ёз бошида жамоани тарк этган Эдуард Менди ўрнини ушбу посбон билан тўлдирмоқчи ва Кепа Аррисабалагага рақобатчи олиб келмоқчи. 

Испаниялик посбон Transfermarkt порталида 22 миллион еврога баҳоланган. Лондон клуби эса унинг учун 20+5 миллион евро тўлайди.

Аввалроқ "Брайтон" Мойсес Кайседо учун "аристократлар"нинг 93 миллион евролик таклифини рад қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: 90min

Сўнгги янгиликлар

Барча ›