

17 ёшли ўйинчи лондонликлар бош мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг эътиборини тортмоқда.
"Кўклар" ўйинчини диққатлик билан кузатишмоқда ва уни Нголо Кантега ўринбосар сифатида у билан 2022 йилда шартнома имзоламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" Беллингемни шу йили 23 млн евро эвазига харид қилганди. Унинг дортмундликлар билан тузган шартномаси 3 йилга мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум "арилар" сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.



