"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда
14 мар 2020 16:51
Янгиликлар
"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда
"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Кукурелья "Челси" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
Лондон клуби ҳимоянинг ўнг чизиғини кучайтиришни хоҳламоқда ва испаниялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи.
Кукурелья ҳозирда "Хетафе"да ижара асосида ўйнамоқда, битимда уни 6 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор.
Клуб раҳбарияти ёзда у билан 25 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр. 21 ёшли ўйинчига "Наполи" ва "Байер" клублари ҳам қизиқмоқда.
Кукурелья жорий мавсум "Хетафе" сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассист қайд этди.
Фикрлар