"Челси" Азарни 120 млн. евро эвазига сотишга тайёр

Aslanov Jasurbek
7 янв 2016, 12:36
"Челси" раҳбарияти Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Маълумотларга кўра, Лондон клуби 120 млн. евро эвазига ўз етакчиларининг бири билан хайрлашишга тайёр. 24 ёшли футболчи учун асосий даъвогарлар ПСЖ ва "Реал". "Челси" Азарни сотиш таклифларини фақат ёзда кўриб чиқади.

Турли миш-мишларга кўра, Азар жамоа собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо билан жанжалдан сўнг "Челси"ни тарк этишга қарор қилган. Бундан ташқари, кўкларнинг келаси мавсумда еврокубокларда иштирок этиш эҳтимоли паст.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail