"Челси" АПЛнинг илк ўйинларидаги қаторасига 16-ғалабасини нишонлади

Omonjon To`xtamirzayev
19 авг 2014, 05:20
Лондоннинг "Челси" жамоаси, чемпионатнинг илк учрашувларидаги қаторасига 16-ғалабасига эришди.

Сўнгги бор "Челси" 1998 йилда, 1-тур учрашувида "Ковентри" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Ўша учрашувдан сўнг, лондонликлар 14 ғалаба ва 2 бор дурранг натижа қайд этдилар. 


Таъкидлаб ўтиш лозимки, "Бёрнли" устидан қозонилган ғалаба Жозе Моуриньюнинг ҳам ғалабали сериясини давом эттирилишига замин яратди. Мураббий 14 мавсумга тенг профессионал фаолияти давомида, чемпионатнинг илк ўйинида бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган (8 ғалаба, 6 дурранг), Англия чемпионатида эса, мутаҳассис барча олти учрашувда ғолиб бўлган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.com