"Челси" АПЛдаги ғалабаси учун рекорд маблағ ишлаб топди

Aslanov Jasurbek
3 июн 2015, 12:12
"Челси" Англия чемпионатида ғалаба қозониб, премьер-лигада энг кўп маблағ ишлаб топган жамоага айланди.

Маълумотларга кўра, кўклар АПЛдаги ғалабаси учун 25 млн. фунт, тўғридан-тўғри эфирга узатилган учрашувлар учун 20 млн., телеҳуқуқларнинг мамлакат ички ва ташқи савдосидан 22 ва 28 млн., лига ҳомийларидан 4,4 млн. фунт олган. Жами - 99 млн. фунт.

Кумуш медал эгаси "Манчестер Сити" эса 98,5 млн. фунт ишлаб топди.

Тўртинчи ўринни эгаллаган "Манчестер Юнайтед" (96,8 млн. фунт) бронза эгаси "Арсенал"дан (96,5 млн. фунт) тўғридан-тўғри эфирлар кўп бўлгани учун бироз кўп даромад топди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›