UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  5 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   7 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

"Челси" академияси — иқтидорлар конвейери Янгиликлар

"Челси" академияси — иқтидорлар конвейери

АПЛ жамоаларининг ярмида "Челси" академияси футболчилари тўп тепади.

Лондон клуби сўнгги 10-15 йилда Европанинг энг "серҳосил" мактабларидан бирига айланди. Агар Европа топ-лигаларига назар ташласак, "Челси" академиясидан иккита кучли ёш футболчилар рўйхатини тузиш мумкин. Қуйида асосий таркибга кирган тарбияланувчиларни кўришингиз мумкин:


Кимлардир жонажон клубининг бошланғич таркибидан ўрин олиб улгурган: Маунт, Кристенсен, Рис Джеймс, Каллум Хадсон-Одои, Трево Чалоба ва Рубен Лофтус-Чик. Яна кимдир эса тажриба орттириш мақсадида ижарада тўп тепади. Масалан, Билли Гилмор "Норвич" асосий таркибида, Конор Галлахер эса кетма-кет иккинчи мавсум клуби АПЛдан тушиб кетмаслиги учун жамоасига ёрдам бермоқда — ўтган йили "Вест Бром"да ўйнаган, бу йил эса "Кристал Пэлас" шарафини ҳимоя қилмоқда.



Рўйхатдаги бошқа трансферлар эса "Челси"га жами 122 млн фунтдан кўпроқ фойда олиб келган. Агар "Локомотив" Анжоринни сотиб олса, сумма 140 млнгача кўтарилади. Факт: Transfermarkt маълумотига кўра, икки таркибнинг нархи ярим миллиард евродан ошади.

Бу катталар футболида порлаган 25 ёшгача бўлган футболчиларнинг бир қисми холос (Жамал Блэкмен (27 ёш) ва Натан Аке (26 ёш) — истисно тариқасида). Шунингдек, яна Райан Брюстер ("Шеффилд Юнайтед", Доминик Соланке ("Борнмут"), Итан Ампаду ("Венеция"), Армандо Броя ("Саутгемптон"), Иан Поведа ("Лидс") ва бошқалар ҳам бор.


Академиянинг сири — ходимлари жуда яхши. Тарбияланувчилар мураббийларни, агентлар эса скаутларни мақтайди

Аввал ҳам академиянинг машҳур тарбияланувчилари бўлган — афсонавий Жон Терри, Грэм Ле Со ва Карлтон Коул, Маззи Иззет ва Фрэнки Синклер (АПЛ тарихидда энг кулгили автоголлар муаллифи). Бироқ Роман Абрамович келганидан кейингина юлдузлар етиштириб берила бошланган.

Энг асосий ижодкор — ёшлар жамоаси тизими бошлиғи Нил Бат. Айнан у клубни ёш футболчиларни ривожлантириш дастурига 100 млн фунтдан кўпроқ сармоя киритишга ишонтирган ва 15 йил давомида уни такомиллаштирган. Унинг даврида ёшлар жамоаси Кобхэмдаги машғулот марказидаги асосий жамоага яқинроқ бўлдилар. Бунга сабаб, шу йўл билан ёшлар ўзини базага яқин эканини ҳис қилар ва мураббийлар ҳам ёшларни кузатиб, иқтидорлиларини танлаб олиш имкониятига эга бўлардилар.



Скаутлар тармоғи нафақат Лондонда, балки бутун Европа бўйлаб кенгайтирилди. Айнан "Челси" академияси вакиллари энг ишончи ҳисобланади ҳамда футболчиларига энг яхши шароитларни таклиф қилади. Масалан, ёш иқтидор соҳиби Чарли Мусонда аллақачон "Барселона" томон отланганди, аммо лондонликлар бироз айёрлик қилиб, мактабга унинг икки укасини ҳам чақириб олишди. Улардан бири ҳозир "Челси" тизимида скаут бўлиб фаолият юритмоқда. "Улар ўйинчини қўлга киритиш учун ҳамма нарсага тайёр", — дейди "The Independent" нашрига лондонлик ёшлар билан ишлаган агентлардан бири. — Бошқалар уддалай олмайдиган таклифларни айнан "Челси" беришини ҳамма яхши билади".

Тарбияланувчилар академия мураббийларини жуда ҳам яхши кўришади. "Аслида "Челси" мактабини ўзига хос қиладиган айнан — мураббийлардир, — дейди Анжорин "The Indepenent" нашрига берган интервьюсида. — Улар шунчаки ўз соҳасининг устаси. U6 ва мактаб ўқувчилари учун ёзги лагердан бошлаб, U23 гача бўлган ёшлар жамоаларига қадар. Улар — техника, тактика ва жисмоний форма томондан ҳам Европада энг яхшиси".



Анжориннинг сўзлари охирги 10 йил ичида титуллар билан ўз тасдиғини топди — Премьер Лига 2даги иккита ғалаба (U-23 жамоалари учун турнир) ва ёшлар Чемпионлар Лигаси (икки бор финалга чиқиш). 2013 йилдан 2018 йилга қадар "Челси" ёшлари Англия ёшлар Кубогини ҳеч кимга беришмади.


Сўнгги йиллардаги авлод асосан Лэмпард шарофати билан "ўйнаб кета олди". Абрамович асосий таркибда 6 тарбияланувчи билан ўйнашни орзу қилади

Тўғри, узоқ вақт давомида клуб ўз тарбияланувчиларини асосий таркибга бириктиришда муаммоларга дуч келган. Ва бу вазиятда трансферларга қўйилган чеклов ёрдам бериб юборди. Қизиқ томони, "Челси" айнан академия учун харид қилинган ёш футболчилар учун ушбу тақиққа учради. Трансферларга тақиқ ва Лэмпарднинг келиши икки мавсум ичида бир йўла 10 нафар тарбияланувчи асосий жамоа сафида дебют қилишини таъминлади. Бу каби йирик қамровдаги ишончни "Челси"нинг XXI асрдаги бирор бир мураббийида кўрмагандик.

Агар Лэмпарднинг собиқ ёрдамчиси Эдди Ньютоннинг (у ҳам "Челси" академияси тарбияланувчиси) сўзларига ишонадиган бўлсак, Роман Абрамовичнинг бир орзуси бор — олти нафар тарбияланувчи бўлган таркиб билан ЕЧЛ ва АПЛда ғолиб бўлиш. ЕЧЛ-2021 финалида асосий таркибда фақат икки футболчи – Маунт ва Жеймс майдонга тушди, яна уч нафари (Кристенсен, Гилмор, Хадсон-Одои) захирада қолдирилди.



Тухель ҳозирча академия битирувчиларига у қадар ишонч билдирмаяпти (шу ёз кўпчилик сотиб юборилди, Гилмор ва Галлахерни ижарага бериб юборишди), аммо ёшларни кўпроқ ўйнатишга ваъда беряпти: "Асосий жамоа эшиклари доимо очиқ. Мен ёш футболчиларни ёқтираман. Мухлисларга ҳам бу каби спортчилар маъқул келади. Катта жамоа яратиш учун хорижлик футболчилар ҳам, футбол юлдузлари ҳам, академиядан чиққан маҳаллий йигитлар ҳам зарур".

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 21:30да "Брентфорд" - "Челси" учрашуви бўлиб ўтади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика