

Лондонликлар шу тариқа 2012 йилдан бери илк маротаба ушбу мусобақа финалига чиқишди. Ўша йили ўтказилган финалда "Челси" "Бавария"ни мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритганди.
2008 йилда эса "Манчестер Юнайтед"га пенальтилар сериясида имконият бой берилган.
Шу тариқа, "Челси" ўз тарихида учинчи маротаба финалда ўйнайди. Ушбу ўйинда "аристократлар"га "Манчестер Сити" рақиб бўлади. Баҳс 29 май куни Истанбулда ўтказилади.



