

Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистондаги ОАВ вакиллари орасида ўтказилган сўровномага кўра мамлакатнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
2016 йилнинг энг яхши мураббийи сўровномасида Қаршининг “Насаф” футбол клуби устози Рўзиқул Бердиев ғолиб бўлди.
Сайтимиз ходимлари ҳам ушбу сўровномада иштирок этиб ўз овозларини беришганди. Қуйида ушбу овозлар билан танишинг.
Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийига овоз.
Футболчилар:
1.Одил Аҳмедов
2. Александр Гейнрих
3. Темурхўжа Абдухолиқов
Мураббийлар:
1. Рўзиқул Бердиев
2. Жасур Абдураимов
3. Рустам Мирсодиқов



