Championat.asia сайтининг вилоятдаги мухбири бўлишни истайсизми?

Narzulla Saydullayev
20 янв 2020, 15:08
Ўзбекистоннинг энг яхши ОАВдан бири Championat.asia мухбирлар ҳамда видеооператорлар изламоқда.

Биз фаол, тажрибали ёки ўрганишни истайдиган, ўзбек ва рус тилларини биладиган (инглиз ва бошқа хорижий тиллар бўлса ундан яхши). Бизга Тошкент вилояти, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус, Фарғона, Наманган ва Андижонда яшайдиган мухбирлар керак.

Мухбирлар учун талаблар:
• Ўзбек тилида равон нутқ ва имло хатоларсиз ёзиш
• Рус ва инглиз тилларини билсангиз янада яхши
• Шу соҳада олдин ишлаган бўлсангиз ажойиб
• Тартибли ташқи кўриниш
• Қийинчиликларни енга олиш
• Жамоада ишлай олиш
• Олий маълумотли бўлсангиз яхши

Видеооператор учун талаблар:
• Видео ёки фото камерага эга бўлиш
• Видео ва фото олишни билиш
• Қийинчиликларни енга олиш
• Жамоада ишлай олиш

Мажбуриятлари:
• Спорт тадбирларига бориш, маълумот йиғиш ва уни белгиланган вақт ичида керакли одамга юбориш.
• Интервью қила олиш
• Таҳририятга матнли ва видео маълумотларни оператив етказиб бориш
• Ўз вилоятингиз ичида сафарларга бориш.
• Спорт клублари ва ташкилотлари матбуот котиблари билан алоқада бўлиш;
• Доимо алоқада бўлиш
• Ишлашга интилиш

Иш графиги - тўлиқ бўлмаган иш куни
Тўлов ҳар бир бажарилган иш учун алоҳида

Батафсил маълумотни ўзаро суҳбатда олишингиз мумкин, суҳбатдан олдин кичик тестдан ўтиш лозим, бунинг учун бизга ўзингиз ҳақингизда маълумот юборинг.

Мурожаат учун: https://t.me/chamasia

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›