"Милан" ярим ҳимоячиси Хоқон Чалханоглу янги мавсумдан олдин ўз фикрларини билдирди.
- "Милан"да янги футболчилар жуда кўп, жамоага кучайиш учун озгина вақт керак. Янги мавсумда қандайдир соврин ютишимиз шарт. Барча мусобақаларда ғалаба учун курашамиз. Асосий мақсад - ЕЧЛга қайтиш, - дейди Чалханоглу.