UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  0 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  1 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  11 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  13 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  5 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  9

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". "Пахтакор" - чемпион! Янгиликлар

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". "Пахтакор" - чемпион!

2007 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасида "Odil Junior" футболчилари зафар қучгани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу мусобақадаги энг катта ёш 2006 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги курашда эса "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчилари ғолибликни қўлга киритишди.

"Миллий" стадион ҳудудидаги майдонда бўлиб ўтган финал ўйинида "Пахтакор" "Odil Junior"га қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Шундан сўнг мусобақа регламентига кўра пенальтилар сериясига навбат етиб келди. Бунда омад ёш "пахтакорчилар" томонида бўлиб, улар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

3-ўрин учун кечган баҳсда эса БЎСМ-16 "Локомотив" тарбияланувчиларини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бунда турнир бош ҳомийлари "ChaCha" ва "Tudor" савдо белгилари томонидан эсдалик совғалар болакайларга топширилди. Шунингдек, ҳар бир чизиқ бўйича энг яхшилар ҳам аниқланди.

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасининг энг яхшилари:

"Энг яхши дарвозабон" - Ботир Султонов ("Odil Junior")
"Энг яхши ҳимоячи" - Салоҳ Турсунов ("Пахтакор")
Энг яхши ярим ҳимоячи - Шуҳрат Абдухалилов ("Локомотив")
Энг яхши ҳужумчи - Мирмақсуд Мирусмонов (БЎСМ-16)
"Мусобақанинг энг яхши футболчиси" - Даниль Панфёров ("Odil Junior")

Шунингдек, финал учрашувининг "Энг яхши футболчиси" деб "Пахтакор" дарвозабони Диёр Тўлаганов топилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика