UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  7 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  13 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1

“Цементчи”да бир қатор тажрибали футболчилар кўрикдан ўтмоқда ФОТО Янгиликлар

“Цементчи”да бир қатор тажрибали футболчилар кўрикдан ўтмоқда ФОТО

Теглар :  Цементчи
Навбатдаги йиғинни Фарғонада давом эттираётган “Цементчи” режа асосида кунига икки маҳалдан “Истиқлол” стадиони ёнида машғулотларни олиб бормоқда.

Йиғин давомида ўтган мавсумда жамоада ҳаракатланган ва ҳозирда шартнома муддати якунига етган бир қатор футболчилар билан дўстона хайрлашилиб, таркибга эса бир қатор янги футболчилар таклиф этилди.

Бугунга қадар жамоа таркибига “Қизилқум” жамоасидан Шукурали Пўлатов ва Отабек Исроилов, сўнгги жамоаси “Бухоро”да ўзининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан яхши таассурот қолдирган  дарвозабон Сардор Қобулжонов,  “Навбаҳор”дан фарғоналикларга яхши таниш бўлган Аббосбек Махсталиев  ва Саиджон Абдужабборов, “Бунёдкор” ёшлар жамоаси аъзоси Иброҳим Ғофуров, ўтган мавсумда “Андижон” таркибида ишончли ўйинлар ўтказган ҳимоячи Қаҳрамон Муҳаммаджонов ва ўтган мавсумни Малайзиянинг АТМ жамоасида ўтказган яна бир фарғоналик ҳимоячи Иқбол Бобохоновлар келиб қўшилган.

Кечаги машғулотларга Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан Сардор Қаҳҳоров ҳам келиб қўшилди.

Ушбу футболчиларнинг баъзилари билан жамоа келишувга эришди, йиғин давомида мураббийларда ижобиий таассурот қолдирган бошқа футболчилар ҳам жамоа таркибига киритилиши мумкин.

Ҳозирда мураббийлар жамоага яна бир нечта футболчиларни таклиф этишган, тез кунда ушбу футболчилар ҳақида ҳам маълумотларни бериб борамиз.








Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика