

Унда мураббилар – Абдумалик Ҳакимов, Илҳом Зайлобиддинов ва футболчилар иштирок этди. Айтиш керакки, қувасойликлар ўтган мавсум “Joma” спорт кийимларидан фойдаланганди. Жорий йил эса дунёга машхур “Adidas” фирмасининг маҳсулотларидан ҳарид қилинди.
Мавсумлар оралиғида “Цементчи” таркибида эътиборга молик ўзгаришлар юз берди. Таркибни кучайтириш мақсадида Элдор Исабоев, Илҳом Жуманов, Оқилбек Маҳмудов, Азиз Маткаримов, Азамат Абдуллаев, Шукур Жумабоев, Абдураззоқ Жўраев ва Нурлибек Таласбоев каби футболчилар таклиф этилди. Яқинда уларни жамоа кенг оммага таништирди ва янги рақамлар топширилди.















