“Цементчи” Туркия сафаридан қайтиб келди
19 июл 2017 17:34
Янгиликлар
“Цементчи” Туркия сафаридан қайтиб келди
Ўзбекистон биринчилигида юзага келган танаффусдан фойдаланган ҳолда, биринчи лига пешқадами Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси 11 июль куни Туркия давлатининг Анталия шаҳрига жўнаб кетган эди.
Жамоа аъзолари бир ҳафта давомида ўрта ер денгизи соҳилларида кўнгилдагидек дам олиб, ҳар доимгиданда юқори кайфият билан ҳордиқ чиқаришди. Жамоамиз аъзолари бир неча кун олдин Тошкентга қайтиб келишди. Барча футболчилар Қувасойдаги қароргоҳимизда йиғилади ва иккинчи даврага таёргарликни бошлаб юборди.
Қувасойдаги йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказилиши ва жамоага бир қатор янги футболчилар таклиф этилиши режалаштирилган.
“Цементчи” матбуот хизмати
Фикрлар