

Спорт арбитраж суди (CАS) Мунирнинг Марокаш таркибида ўйнашга рухсат сўраб топширган аппелятсиясини бекор қилди. Суд аппелятсияни кўриб чиқиб, уни бекор қилган.
Маълумот учун ФИФА 2017 йилда футболчининг Марокаш термасида ўйнаш қарориги рухсат бермаганди.
Сабаби 2014 йил сентябрь ойида Эль-Хаддади Испания терма жамоаси таркибида майдонда ҳаракат қилганди.
ФИФА қонун-қоидаларига кўра, бундай ҳолатда футболчиларга 10 йил мобайнида терма жамоа либосини бошқасиникига алмаштиришга рухсат бермайди.



