UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  14 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  5

"CA"нинг навбатдаги фестивали 15-16 октябрь кунлари Тўрақўрғонда Янгиликлар

"CA"нинг навбатдаги фестивали 15-16 октябрь кунлари Тўрақўрғонда

Куни кеча 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Олтин куз"-2016 фестивалини ташкил этган сайтимизнинг кейинги мусобақасига Тўрақўрғон мезбонлик қилади.

Сайтимиз орқали Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида "Odil Junior" футбол мактабининг очилгани ҳақида хабар бергандик. 

Шу муносабат билан "Келажак юлдузлари" II футбол фестивалининг 2016 йилдаги дастлабки мусобақасини "Odil Junior" билан ҳамкорликда шу ҳудудда ўтказадиган бўлдик.

"Келажак юлдузлари" футбол фестивали 2015 йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда 2006 йилда таваллуд топган футболчилар қатнашганлар. Бу йил "Келажак юлдузлари" икки босқичда ўтказилади. Водийдаги турнир биринчи босқич ҳисобланади. 



2006 йилда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги мусобақада қуйидаги жамоалар иштирок этишади:

1. "Odil Junior" (Тўрақўрғон)

2. "Навбаҳор" (Наманган)

3. "Ёшлик" (БЎСМ, Тўрақўрғон)

4. "BFK Asia" (Андижон)

5. "Истиқлол" (БЎСМ-2, Наманган)

6. "Дўслик" (БЎСМ-1, Марғилон)

Мусобақа тақвими:

15 октябрь. 1-тур.

09:00. "Odil Junior" - "Истиқлол"

10:00. "Навбаҳор" - "Дўстлик" 

11:00. "BFK Asia" - "Ёшлик"

15 октябрь. 2-тур.

12:00. "Odil Junior" - "Навбаҳор"

14:00. "Дўстлик" - "BFK Asia"

15:00. "Ёшлик" - "Истиқлол"

16 октябрь. 3-тур.

10:00. "Навбаҳор" - "Ёшлик" 

11:00. "Odil Junior" - "BFK Asia"

12:00. "Истиқлол" - "Дўстлик" 


"Бу "Championat.asia" сайти билан ўтказадиган илк мусобақамиз бўлади. Сўнгги йилларда сайтнинг болалар футболига қаратаётган эътибори таҳсинга лойиқ. Наманганда ўтказилган "Odil Cup"-2016 мусобақасини ёш футболчилардан ташқари мухлислар ҳам эслаб юришибди. "Келажак юлдузлари"нинг водийдаги қисми ҳам қизиқ ўтиши табиий. Одил билан ҳамкорликда водий футболи йўлида катта лойиҳага қўл уриш арафасида турибмиз. Бу борада бизни қўллаб-қувватлаётганларга раҳмат. Фестивалнинг айнан шу санага белгилашимиз сабаблари бор. Аввало биринчи кунги ўйинлардан кейин ёш футболчиларни "Навбаҳор" - "Бухоро" ўйинига таклиф қиламиз. 15 октябрь куни Фарғонада тўп тепадиган "Пахтакор"нинг аксар етакчи футболчилари, 16 октябрь куни турниримизнинг ёпилиш маросимига келадилар. Ҳозирча номларни ошкор этмай турамиз, бу укаларимизга совға бўлсин", - дейди "Odil Junior" (Тўрақўрғон) раҳбари Содиқ Аҳмадалиев.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика