UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  10 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023". Қирғиз Республикаси устози: "Эронда футзал лигалари талайгина, ҳозирча уларга қарши кураш олиб бориш қийин" Янгиликлар

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023". Қирғиз Республикаси устози: "Эронда футзал лигалари талайгина, ҳозирча уларга қарши кураш олиб бориш қийин"

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023" мусобақаси 1-тури доирасидаги Эрон – Қирғиз Республикаси (5:0) учрашувидан кейин қирғизистонликлар бош мураббийи Олег Гевленко фикрларини билдирди.

- Илк ўйиндан таассуротлар қанақа?

- Кўп футзалчиларимиз бу каби мусобақада биринчи марта иштирок этмоқда. Яна улар катта футболдан кириб келишган. Шунинг учун пала-партишлик кузатилди. Илк 4-5 дақиқада бир нечта голлар ўтказиб юбордик. Шундан сўнг тинчландик. Умуман олганда, муносиб ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Маҳорат етишмаганини айтмаса, борларини бериб ўйнашганидан мамнунман. Эронда футзал лигалари талайгина, ҳозирча уларга қарши кураш олиб бориш қийин. Ўз футболимизни намойиш қилдик. Қизларимизга раҳмат айтаман. Келажакда қизиқарлироқ ўйин кўрсатамиз, деган умиддаман. 

- Ушбу мусобақа спортчилар учун қанчалик муҳим?

- Ушбу турнир илк марта ўтяпти, яна йилда бир марта. Бундай мусобақалар 2-3 та бўлганида, футзал жамоасини астойдил шуғуллантирган бўлардик. Бизда футзал йўқ, фақат катта футбол мавжуд. Мусобақага 2-3 ҳафта қолганида йиғилиб, қизларимизни футзал баҳсларига тайёрламоқдамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика