UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  3 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  6 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  2 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023". Қирғиз Республикаси устози: "Эронда футзал лигалари талайгина, ҳозирча уларга қарши кураш олиб бориш қийин" Янгиликлар

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023". Қирғиз Республикаси устози: "Эронда футзал лигалари талайгина, ҳозирча уларга қарши кураш олиб бориш қийин"

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023" мусобақаси 1-тури доирасидаги Эрон – Қирғиз Республикаси (5:0) учрашувидан кейин қирғизистонликлар бош мураббийи Олег Гевленко фикрларини билдирди.

- Илк ўйиндан таассуротлар қанақа?

- Кўп футзалчиларимиз бу каби мусобақада биринчи марта иштирок этмоқда. Яна улар катта футболдан кириб келишган. Шунинг учун пала-партишлик кузатилди. Илк 4-5 дақиқада бир нечта голлар ўтказиб юбордик. Шундан сўнг тинчландик. Умуман олганда, муносиб ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Маҳорат етишмаганини айтмаса, борларини бериб ўйнашганидан мамнунман. Эронда футзал лигалари талайгина, ҳозирча уларга қарши кураш олиб бориш қийин. Ўз футболимизни намойиш қилдик. Қизларимизга раҳмат айтаман. Келажакда қизиқарлироқ ўйин кўрсатамиз, деган умиддаман. 

- Ушбу мусобақа спортчилар учун қанчалик муҳим?

- Ушбу турнир илк марта ўтяпти, яна йилда бир марта. Бундай мусобақалар 2-3 та бўлганида, футзал жамоасини астойдил шуғуллантирган бўлардик. Бизда футзал йўқ, фақат катта футбол мавжуд. Мусобақага 2-3 ҳафта қолганида йиғилиб, қизларимизни футзал баҳсларига тайёрламоқдамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика