UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  2 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  9 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:0 (матнли трансляция)  42 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  12 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023". Мураббийлар мусобақадан олдин қандай фикрда? Янгиликлар

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023". Мураббийлар мусобақадан олдин қандай фикрда?

27-30 январь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақасидан олдин ҳар бир жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.


- Бўлажак мусобақага қандай тайёргарлик кўрдингиз?

Форузан Сулаймони (Эрон бош мураббийи):
Бу аёллар терма жамоалари ўртасидаги иккинчи футзал мусобақаси ҳисобланади. Тайёргарликлар режа бўйича ўтди. Мусобақада яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.



Олег Гевленко (Қирғизистон бош мураббийи): Авваламбор, серқуёш Ўзбекистонга меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдираман. Бу мусобақага 3 ҳафта тайёрландик. Бўлажак мусобақага тайёргарликни 20 футзалчи билан бошладик, 14 нафари Тошкентга келди. Мақсадимиз чиройли ўйин намойиш этиш. Менимча, бизнинг жамоа бир йил ичида янада кучли бўлди.


Мустафо Афшари (Тожикистон бош мураббийи): Бу мусобақада иштирок этишимиздан хурсандман. Ўз режамиз бўйича тайёргарлик олиб бордик. Бўлажак мусобақа қизларимиз учун яхши тажриба бўлади деб ўйлайман.



Фарруҳ Зокиров (Ўзбекистон бош мураббийи): Барча бош мураббийлар ва жамоалар Тошкентга хуш келибсизлар. Бу мусобақа Тошкентда ўтаётганидан жуда ҳам хурсандмиз. Ўйлайманки, бу мусобақа Осиё ва Жаҳон чемпионатларига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Мусобақа биз учун тажриба майдони бўлади. Ўтган йилги CAFA мусобақаси билан солиштирганда таркибимиз сезиларли равишда ўзгарган. Январь ойида икки босқичда йиғин ўтказдик ва мусобақага тайёрландик.



- Биламизки, кўп давлатларда футзал бўйича чемпионат йўқ, шу боис терма жамоалар катта футбол ўйнайдиган қизларни футзал терма жамоасига жалб этишади. Сизларда вазият қандай?


Форузан Сулаймони (Эрон бош мураббийи):
Эронда аёллар ўртасида Суперлига, Олий лига, Биринчи, Иккинчи ва Учинчи лигалар бор. Терма жамоамиз таркибида барча қизлар футзалчи ҳисобланади. Фақат мусобақага кам муддат тайёргарлик кўрдик холос.

Олег Гевленко (Қирғизистон бош мураббийи): Бизда ҳам аёллар ўртасида футзал чемпионати йўқ. Катта футболдан жалб этиб, уларга футзал ўйнашни ўргатамиз. Бу иккаласи икки хил спорт тури эканини биласизлар. Балки келажакда футзалга ҳам эътибор ўзгариб, кўпроқ вақт беришар, кўрамиз.


Мустафо Афшари (Тожикистон бош мураббийи): Таркибимизда кўп ўйинчилар катта футболда ўйнайди, аммо уларнинг футзалда ҳам тажрибаси бор.

Фарруҳ Зокиров (Ўзбекистон бош мураббийи): Бизда ҳозирда аёллар ўртасида футзал чемпионати йўқ. Шу боис футболчилардан терма жамоани шакллантирдик. Футзал лигаси мавжуд бўлган терма жамоага қарши ўйнаш мен учун қизиқарли. Тожикистон ва Қирғизистонга қарши баҳслар ҳам ажойиб ўтишига ишонаман.



- Тошкентга энг кучли таркиб олиб келиндими?

Форузан Сулаймони (Эрон бош мураббийи):
Бизда ҳам тажрибали, ҳам ёш футзалчилар бор. Бундай мусобақалар орқали бўлажак халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўрамиз. Бу мусобақа фақат биз учун эмас, Марказий Осиёнинг қолган жамоалари учун фойдали ҳисобланади.

Олег Гевленко (Қирғизистон бош мураббийи): Биз бу ерга кучли ўйинчиларни олиб келдик, аммо бундан ҳам кучлироқ таркиб билан келишимиз мумкин эди. Кўп футзалчиларимиз катта футбол бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда, шу боис Тошкентга мана шу таркиб билан келдик. Ҳозирча бошқа йўлимиз йўқ.

Мустафо Афшари (Тожикистон бош мураббийи):
Афсуски, бизда футзал бўйича лига йўқ, шу боис танлов у қадар катта эмас. Бор имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, келажакда Тожикистонда ҳам аёллар ўртасида футзал чемпионати ташкил этилади.


Фарруҳ Зокиров (Ўзбекистон бош мураббийи): Бу бизнинг мукаммал таркибимиз эмас, CAFA'даги ўйинлар орқали баъзи бир хулосалар оламиз. Кейинги халқаро мусобақаларга янада кучли таркиб туза олишимизга ишонаман. Бўлажак турнир биз учун катта тажриба бўлади.



- Сиз эронликсиз. Шундай экан, Эронга қарши баҳс ўзгача аҳамият касб этадими?
Мустафо Афшари (Тожикистон бош мураббийи):
Бу нарса менга фахр бағишлайди, бўлажак ўйин биз учун катта тажриба бўлади. Чунки биламиз Эрон аёллар футзал терма жамоаси Осиёда энг кучли саналади. Мен бу билан фахрланаман ва кўпроқ нарса ўрганишга уринаман.


- Ўтган йилги мусобақада Ўзбекистон жуда яхши ўйнаб, иккинчи ўринни олганди. Мусобақанинг Тошкентда ўтиши жамоангизга чемпион бўлишига ёрдам берадими?
Фарруҳ Зокиров (Ўзбекистон бош мураббийи):
Айтиб ўтдим, ўтган йилгига нисбатан таркибимизда 5-6 нафар ўзгаришлар бўлди. Лекин биласиз, эркаклар ўртасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиёда ўз ўрнига эга. Терма жамоада кўп йиллар давомида ўйнаган Рустам Умаровни мураббийлар штабимизга киритдик, унинг ёрдамида қизларимиз футзал бўйича ўз малакаларини оширишмоқда.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика