UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  3 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  4 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  6 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  13 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0

Эрон мураббийи: "Ўзбекистон футзал терма жамоаси катта футболдаги қизлардан йиғилган" Янгиликлар

Эрон мураббийи: "Ўзбекистон футзал терма жамоаси катта футболдаги қизлардан йиғилган"

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023" мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Тожикистон 0:16 Эрон учрашувидан сўнг бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.

"Тошкентга 3 кунлик тайёргарлик билан етиб келган эдик. Лекин ўйиндан ўйинга футзалчилар ўртасидаги боғламлар яхшироқ ишлаяпти. Рақибларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, Эрон ўз ўйинини топиб боряпти.

Гуруҳдаги асосий рақибимизга қарши ўйин қолди. Ўзбекистонга қарши баҳс нисбатан қийинроқ бўлса керак. Лекин улар катта футболда ҳаракатланадиган қизлардан таркиб топишган. Мен эса футзал бўйича Эрон суперлигасида ўйнайдиган қизлар билан келдим. Ғалаба учун ҳаракат қиламиз", — дейди Форузан Сулаймони хоним.

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши футзалчиси сифатида эътироф қилинган Сара Ширбейги ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "Рақибларда ўтган йилгига нисбатан ижобий томонга ўзгариш бор. Кеча Ўзбекистонни ҳам кузатдик. Анча томошабоб ўйин кўрсатишди. Умид қиламанки, охирги турда ажойиб тўқнашув гувоҳига айланамиз".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика