UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  12 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

"CAFA Nations Cup-2023"нинг энг маҳоратли футболчилари. Мусобақада Европадан кўплаб ўйинчилар иштирок этади Янгиликлар

"CAFA Nations Cup-2023"нинг энг маҳоратли футболчилари. Мусобақада Европадан кўплаб ўйинчилар иштирок этади

Уларнинг аксарияти Туркия билан боғланган.

Тез орада CAFA Nations Cup-2023 старт олади. Турнир арафасида биз футболдаги тақдири энг қизиқарли бўлган футболчилар рўйхатини тузишга қарор қилдик.

Гулжигит Алиқулов (Қирғиз Республикаси, эркин агент)

Ўзбекистонлик футбол мухлислари Алиқуловни Қирғизистон миллий терма жамоаси ва Олмаотанинг "Қайрат" жамоасидаги ўйинларидан билиши мумкин. Алиқулов 2023 йилги мавсум бошланишидан олдин "Пахтакор"га қарши ўртоқлик ўйини учун Тошкентга келганди. Гулжигит бир неча йил "Антальяспор" академиясида ўйнаб, кейин Беларусга, сўнгра эса Қозоғистонга йўл олди. Алиқулов яқинда "Қайрат"ни тарк этди ва энди эркин агент.


Бекназ Алмазбеков (Қирғиз Республикаси, "Галатасарой")

Туркиядан яна бир қирғизистонлик футболчи. Бекназ 17 ёшда, у "Галатасарой" ёшлар жамоасида ўйнайди ва ҳали асосий жамоада дебют ўтказмаган. Бироқ Алмазбековга ҳали ҳам эътибор қаратиш лозим: Британиянинг "The Guardian" нашри уни дунёнинг 60 нафар энг яхши ёш футболчиси рўйхатига киритган. "Бекназ "Галатасарой"нинг асосий жамоасида ўйнаш сари интилиб бормоқда", – дейилади хабарда.

Антон Землянухин (Қирғиз Республикаси, "Алга")

Қирғизистон терма жамоасининг 34 ёшли ярим ҳимоячиси сермаҳсул фаолият олиб борган. Землянухин Туркияда "Гиресунспор", Қозоғистонда "Қайрат", "Атирау" ва "Кайсар", Сербияда эса "Раднички" жамоасида ўйнаган. Жуда яхши рўйхат, шундай эмасми?

Антон Коченков (Қирғиз Республикаси, "Арсенал" Тула)

Коченков Бишкекда туғилган, лекин ёшлигида Россияга кўчиб кетган. У ерда Антон жуда кўп клубларда ўйнаган: "Локомотив" Москва, "Мордовия", "Нижний Новгород", "Спартак-Нальчик", "Ростов", "Томь" ва "Краснодар". Ўтган йилдан бери Коченков Туланинг "Арсенал" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва яқинда у Қирғиз Республикаси терма жамоасидан чақирув олди. "CAFA Nations Cup-2023"да Антон ўз мамлакати терма жамоасида нақд 36 ёшида дебют қилиши мумкин.

Валерий Кичин (Қирғиз Республикаси, "Енисей")

Валерий Кичин билан ҳам худди шундай ҳолат. У ҳам эрта ёшида Россияга кўчиб ўтган ва у ерда фаолиятининг асосий қисмини ўтказган. Аммо Коченковдан фарқли ўлароқ, Кичин 2011 йилдан бери Қирғиз Республикаси терма жамоасида ўйнаб келмоқда. Валерий "Енисей"да ўйнайди, ўтган мавсум унинг учун клубдаги олтинчи мавсум эди. Кичиннинг рекорди, шунингдек, "Тюмень", "Динамо" Минск, "Анжи", "Уфа", "Торпедо" ва "Волга" Нижний Новгород.


Ербол Атабаев (Қирғиз Республикаси, "Динамо" Махачқалъа)

Ербол август ойида 22 ёшга тўлади, лекин у аллақачон футбол оламини кезиб чиқиб бўлган. У Қозоннинг "Рубин", "Барселона" ва Испаниянинг бошқа клублари академияларида таҳсил олган. Ўтган йилдан бери Атабаев МФЛнинг "Динамо" Махачқалъа клубида тўп тепмоқда. Унинг ҳисобида мавсумдаги 31 та ўйин ва 3 та голли узатма мавжуд.

Кай Мерк (Қирғиз Республикаси, "Петанж")

Мерк – Германияда туғилган этник немис, аммо унинг келиб чиқиши қирғизистонликларга бориб тақалади. Шу боис, 2023 йилнинг март ойида Кай Қирғиз Республикаси терма жамоасига чақирилди. Мерк 2021 йилдан бери Европа футболини билувчилар учун экзотик саналган Люксембург чемпионати вакили "Петанж" таркибида ўйнамоқда. Қизиғи шундаки, Кайнинг укаси Кими ҳам футболчи: у Қирғиз Республикаси U-20 терма жамоасида ўйнайди ва "Кайзерслаутерн" ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Алишер Жалилов (Тожикистон, "Истиқлол")

Жалилов ўтган йили ОКМК сафида тўп тепган бўлса-да, мавсум якунида ватанига қайтишга қарор қилди. Алишер "Истиқлол" ва Тожикистон терма жамоаси етакчиларидан бири. Бунгача Россия ёшлар терма жамоалари ва Россиянинг бир қатор клублари ("Рубин", "Нефтехимик" ва "Балтика")да ўйнаган.


Меҳрубон Каримов (Тожикистон, "Самгурали")

19 ёшли ҳимоячи Меҳрубон Каримов ўтган йили Молдованинг "Динамо-Авто" жамоасида тўп тепган бўлса, ҳозирда Грузиянинг "Самгурали" клубида ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча Каримов янги мамлакатга мослашиб бормоқда ва кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда, аммо унда "Самгурали"да ўйнаш учун барча имкониятлар мавжуд.

Парвизжон Умарбоев (Тожикистон, "ЦСКА 1948")

Парвизжон Умарбоев 15 ёшида Россияга кўчиб ўтди ва "Рубин" академиясига кирди. 2012 йилда у ҳатто Россия ёшлар терма жамоасида бир неча ўйин ўтказди, бироқ рақобатда мағлуб бўлди ва охир-оқибат ўз она ватани учун ўйнашга қарор қилди. Умарбоевнинг рекорди "Нефтехимик", "Химик-Зержинск", "Истиқлол" ҳамда Болгариянинг икки клуби – "Локомотив" (Пловдив) ва "ЦСКА 1948". Умарбоев Болгария "армиячилар"и учун ҳозир ҳам ўйнамоқда. У Болгария чемпионати ва Кубогида деярли 250 та ўйинда (15 та гол, 35 та голли узатма) ва Тожикистон терма жамоаси сафида 34 та ўйинда (7 та гол, 3 та голли пас) ҳаракатланган.

Муродали Акназаров (Тожикистон, "Антальяспор")

Акназаров 16 ёшиданоқ "Антальяспор" тизимида тўп тепади. У ҳали асосий таркибда майдонга тушмаган, лекин Муродали учун ҳали ҳаммаси олдинда. Акназаров 2022/2023 йилги мавсум "Антальяспор" ёшлар жамоаси сафида 15 та ўйин ўтказди.

Хусрав Тоиров (Тожикистон, "Шахтёр")

Хусрав Тоировнинг фаолияти жадал ривожланмоқда. Икки йил олдин у ўз ватанида Душанбенинг "Динамо" жамоасида тўп тепган бўлса, эндиликда аллақачон "Шахтёр" футболчисига айланган. Тоиров Донецк клубига Қозоғистоннинг "Атирау" жамоаси орқали транзит йўли билан ўтган. Хусрав ўтган мавсум "Шахтёр" таркибида 2 та ўйин ўтказди, аммо клуб келажакда унга умид боғламоқда, чунки у эндигина 18 ёшда.

Эҳсон Ҳожисафи (Эрон, АEК)

Эрон терма жамоаси "CAFA Nations Cup-2023" учун энг оптимал таркибда келади. Биз Меҳди Тареми, Сердар Азмун, Алиризо Жаҳонбахш каби футболчилар билан бир қаторда янги номларни ҳам кўрамиз. Кўриш мумкинки, эронликлар орасида ҳамон маҳоратли ўйинчилар бор. Улардан бири Грециянинг АEК жамоасида тўп тепаётган – Эҳсон Ҳожисафи (суратда 3-рақам). У 2017-2018 йилларда Греция клубларида ("Паниониос", "Олимпиакос") ҳам тўп тепган. 2015/2016 йилги мавсумда эса Германиянинг "Франкфурт" клуби шарафини ҳимоя қилган ("Айнтрахт" билан адаштирмаслик керак).


Амирҳусайн Ҳусайнзода (Эрон, "Шарлеруа")

Бельгияда ўйнайдиган яна бир эронлик. Амирҳусайн 2022 йилдан бери "Шарлеруа" шарафини ҳимоя қилиб келади. Ҳусайнзода 2022/2023 йилги мавсум 23 та ўйинда 2 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали 22 ёшли ярим ҳимоячини 800 минг еврога баҳоламоқда.

Шаҳоб Зоҳиди (Эрон, "Пушкаш" академияси)

Шаҳоб Зоҳиди қизиқарли фаолиятга эга. 22 ёшига қадар у ўз ватанида ҳаракат қилди, шундан сўнг Исландия (ИБВ клуби)га жўнади. 2019 йилда Зоҳиди Кореянинг "Сувон" жамоасида ўйнаган, кейин эса Украинага кўчиб ўтган. Шаҳоб "Заря" сафида 39 та ўйинда (12 та гол, 5 та голли узатма) ва "Олимпик" таркибида 36 та ўйинда (14 та гол, 3 та голли узатма) майдонга тушган. Эронлик футболчи ўтган мавсумни "Пушкаш" академиясида ўтказган – 41 та ўйин, 14 та гол, 5 та голли узатма.

Садиг Муҳаррами (Эрон, "Динамо" Загреб)

Садиг Муҳаррами ҳам яхши савияда ўйнаяпти. 2018 йилдан буён у Хорватиянинг энг яхши клубларидан бири Загребнинг "Динамо" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Муҳаррами жорий мавсум "Динамо" сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушди, шу жумладан, УEФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги 6 та ўйинда. Transfermarkt 27 ёшли эронлик футболчини 2 миллион еврога баҳоламоқда.


"CAFA Nations Cup-2023" ҳақидаги барча маълумотларни "Championat.asia" сайтида топишингиз мумкин. Энг қизиқарли футбол янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика