"CA"да янги лойиҳа - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"

Narzulla Saydullayev
8 дек 2016, 18:34
7 декабрь куни мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келаётган янги, 2017 йилни Ўзбекистонда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилишни таклиф этди.


Сайтимиз томонидан жорий йил, "Соғлом она ва бола йили" дастури асосида болалар футболи ўртасида кўплаб тадбирларни ташкил этилди. Ўша тадбирларни давом эттирган ҳолда, 2017 йил 52 ҳафта давомида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" дастури асосида жуда кўплаб тадбирларни ташкил этамиз.

Тадбирда ўзбек футболида фаолият олиб бораётган мутахассислар, мураббий ва футболчилар, устоз журналистлар иштирок этадилар. Тадбир Ўзбекистон бўйлаб ўтказилади.

Тадбиримизда иштирок этиш истагини биринчилардан бўлиб Одил Аҳмедов билдирди. Легионер футболчиларимизни ҳар доим ҳам тута олмаймиз. Қишки таътилдан унумли фойдаланган ҳолда, 12 декабрь куни Одил Аҳмедов ва ОАВ ўртасида йил якунларига оид матбуот анжумани ташкил этамиз. Унда сайтимиз ўқувчилари ҳам иштирок этишлари мумкин, бу ҳақда бироздан сўнг хабар берамиз.

Демак, 12 декабрь соат 11:00да, "Пахтакор" Марказий стадионининг мажлислар залида, Одил Аҳмедов иштирокида матбуот анжумани.

Январь ойи меҳмони - Миржалол Қосимов!


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›